30 сен 10:52
Новости
Водные виды спорта
Сузувчи Илья Сибирцев Осиё чемпионатида иккинчи бўлди
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ўтказилди.
Қувонарлиси, кун давомида баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 1500 м масофага эркин усулда сузиш дастурида 15:23.35 сония натижа билан кумуш медалга эга чиқди.
Аввалроқ, турнир доирасида сувга сакровчи Игорь Мялин ва Вячеслав Качанов бронза медалини қўлга киритишганди.

Ссылка :
Источник : t.me/aquatics_uz
Комментарии