02 окт 17:16
Новости
Тхэквондо
Таэквондочи Дилмурод Маъруфжонов ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди!
Айни кунларда Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси турнирдаги илк медалини қўлга киритди.
45 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Дилмуроджон Маъруфжонов мусобақада олтин медалга эга чиқди.
Ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда мексикалик Хорхе Армандо Родригес билан жанг қилди ва 2:0 (18:15, 14:6) ҳисобида ажойиб ғалабани ўзиники қилди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии