29 июл 08:08
Новости
Тхэквондо
Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлашди
Малайзиянинг Кучинг шаҳри мезбонлик қилган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати биз учун ниҳоясига етди.
Мусобақа дастурига кўра, кеча ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар давом эттирилди. Унда спортчиларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин:
Билолиддин Шарофиддинов (61 кг).

Бронза:
Малика Рўзиева (29 кг)
Солиҳа Тоҳирова (51 кг).


Баҳслар якунига кўра, ўсмир йигитлар жамоамиз мусобақанинг энг яхши учинчи жамоаси деб топилди.
Шу тариқа, Осиё чемпионатини ёшларимиз 3 та (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза), ўсмирларимиз эса 7 та (3 та олтин, 4 та бронза) медал билан якунлашди.
Ссылка :
Источник : t.me/uzbtaekwondowt
Комментарии