19 июл 19:53
Новости
Гимнастика, Водные виды спорта
Тахминанинг олтин медали эвазига нечанчи ўринга кўтарилдик? (Жадвал)
Германияда давом этаётган Ёзги Универсиаданинг бугунги кун баҳслари Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли келмоқда.
Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова яккалик баҳсларининг халқа йўналишида терма жамоамиз делегациясига мусобақадаги илк олтин медални тақдим этди. Ҳозиргача қўлга киритган 3 та медалимиздан 2 таси айнан Икромовага тегишли.
Тахминанинг медаллари эвазига ҳозирги онлайн ҳолатда Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича 7-ўринга кўтарилиб олди. Биздан аввалги ўринларда бораётган Озарбайжон, Италия, Хитой давлатлари ҳисобида 2 тадан олтин медаль бор. Жадвалда АҚШ терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза медали билан пешқадамлик қиляпти.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии