07 дек 12:05
Новости
Бокс/ММА
Темировларнинг кичиги Хабиб Нурмагомедов жамоасида шуғуллана бошлади + ФОТО
Ўзбекистонлик ёш аралаш яккакураш устаси Шоҳжаҳон Темиров Доғистонга етиб борди.
UFC жангчиси Рамазон Темировнинг кичик укаси бўлган Шоҳжаҳон Доғистонда енгил вазнда UFC собиқ чемпиони, Шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедовнинг жамоасида машғулот ўтказишни бошлади.
Шоҳжаҳон ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган ММА бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, чорак финалда мағлуб бўлганди.
Унинг акаси Рамазон UFC'даги иккинчи жангини 1 март куни америкалик Чарльз Жонсонга қарши ўтказади. Ўртанча Темиров, яъни Азизбек эса шу кунларда АҚШда машғулотларни давом эттирмоқда.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии