13 авг 00:03
Новости
Спортивная борьба, Бокс/ММА, Дзюдо, Тяжелая атлетика, Тхэквондо, Париж-2024
Тезкор. Париж Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга автомобил ва пул мукофотидан ташқари уйлар ҳам совға қилинади
Бу ҳақда МОҚда бўлиб ўтаётган тақдирлаш маросимида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, олтин медал соҳибларига 200 минг АҚШ доллари, "Tahoe" автомобили ва 2 қаватли коттеж мукофот қилинади. Кумуш медал эгалари эса 100 минг АҚШ доллари, "BYD Song Plus EV Champion" русумли автомобили ҳамда квартира билан тақдирланади. Бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз эса 50 минг АҚШ доллари, "BYD Song Plus DM-i Champion" автомобили ва квартира билан мукофотланади.
Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар Париж Олимпиадасида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишган эди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии