14 июл 15:48
Новости
Бокс/ММА
Тўлқин Қиличев Баҳодир Жалоловнинг проф боксдаги навбатдаги жанги қачон ва қаерда бўлишига ишора қилди
Оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов қачон рингга қайтиши маълум бўлди.
Бу ҳақда унинг мураббийи Тўлқин Қиличев кубалик боксчилар билан суҳбатда ишора қилган. Қиличевга кўра, "Big Uzbek", яъни Баҳодир Жалолов (12-0-0) профессионал боксдаги навбатдаги жангини 26 август куни Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида ўтказади. Ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов проф-рингдаги сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида америкалик Кёртис Харперга (14-10) қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
Ссылка :
Источник : instagram.com/tulkin_kilichev
Комментарии