12 мая 16:59
Новости
Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди
"Ньюкасл" италияликни жамоада сақлаб қолмоқчи.
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали АПЛнинг иккита клубида номзодлар рўйхатига киритилган.
Гап Манчестер вакиллари – "Юнайтед" ва "Сити" ҳақида кетмоқда. Бироқ "ҳаккалар" италиялик ярим ҳимоячини таркибида сақлаб қолиш ниятида.
Тонали ушбу мавсум "Ньюкасл" либосида барча мусобақаларда 42 ўйинда майдонга тушди. Хавбек 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчининг хизматларига "Ювентус" қизиқаётган эди.
Ссылка :
Источник : Goal.com
Комментарии