23 июл 18:00
Новости
Зимние виды спорта,
"Тошкент девори" "Ҳумо"га қайтмоқда
"Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати - Pro Hokei Ligasy'га тайёргарликни давом эттирмоқда.
Шу мақсадда жамоа ўз таркибини кучайтириб олмоқда. Яқин кунларда "Тошкент девори" лақаби билан машҳур Роман Смирягин Ўзбекистонга қайтиб келади.
Роман 2019/20 йилги мавсумда "Ҳумо" шарафини ҳимоя қилган. Ўша мавсум коронавирус сабаб охиригача етказилмаганди. Тошкентлик мухлисларнинг меҳрини қозона олган дарвозабон яқин орада "Ҳумо" билан яна шартнома имзолайди.
Москва хоккей мактаби тарбияланувчиси ҳисобланадиган Смирягин ўтган икки мавсумни ВХЛнинг "Лада" ва "Южний Урал" жамоаларида ўтказганди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии