RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

23 июн 19:52
Новости

Каратэ

Тошкент туманида "Keles Open" халқаро мусобақаси ўтказилди

Теги :  Keles Open
21-22 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича "Keles Open" олтинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, Тошкент вилояти спорт бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон каратэ WKF ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент тумани бўлими, Тошкент тумани спорт мактаби каби қатор ташкилотлар "Keles Karate" спорт клуби билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур халқаро турнир юқори савияда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-356 сонли "Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаш орқали терма жамоаларга муносиб номзодларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ҳамда қўшни Қозоғистон ва Тожикистон давлатлардан 4 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан катта бўлган 700 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган олтинчи анъанавий турнирни Тошкент тумани спорт мактаби мураббийи, "Keles Karate" спорт клуби раҳбари Дилшод Юсупов, мусобақа бош котиби Бекзод Абдулҳамидов, бош ҳакам Санжар Мақсудов, Тошкент вилояти бош мураббийи Хуршид Шодибеков, пара каратэ бўйича бош мураббий Шохруҳ Жўраев бошчилигидаги 30 нафар ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.

Турнирнинг тантанали очилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросимида Тошкент тумани ҳокими Сардорбек Эргашев, ЎзДЖТСУнинг Жангавор яккакураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири, доцент Шуҳрат Арслонов, халқаро тоифадаги спорт устаси Комил Адилов ва бошқалар иштирок этди.

Мусобақа доирасида Тошкент тумани ҳокими Сардорбек Эргашев томонидан халқаро мусобақаларда натижа кўрсатган Тошкент тумани ёш каратэчиларини ҳам алоҳида табриклаб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширди.

Икки кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижалирга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Сирдарё вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, иккита учинчи ўрин Тошкент шаҳри ва хоразмлик спортчиларга насиб этди.

Мусобақада барча вазн тоифасига кўра ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook