11 янв 11:20
Новости
Фехтование
Тунис Гран-приси. Эррера ва Пердибаева плей-оффда ўзаро тўқнаш келади
Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при турнирининг биринчи куни ортда қолди.
Маълум қилганимиздек, унда аёллар ўртасида дастлабки саралаш баҳслари ташкил этилди.
Муросасиз баҳсларда Фернанда Эррера ва Гулистан Пердибаева 1/32 финал босқичига ўта олишди. Аҳамиятлиси, қуръа ҳар икки спортчимизни ушбу босқичда рўбарў қилди. Шунингдек, мазкур нуқтадан медаллар учун курашга киришадиган Зайнаб Дайибекова гонконглик Саммер Сит билан иштирокини бошлайди. Плей-офф баҳслари эртага бўлиб ўтади.
Бугун эркаклар ўртасида дастлабки квалификация босқичи ўтказилади. Унда Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов, Алпамис Уракбаев ҳамда Зуҳриддин Қодиров жанг олиб боришади.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии