16 фев 16:39
Новости
Бокс/ММА
Турки Ал аш-Шейх 15 раундлик жангларга қайтиш ғоясига муносабат билдирди
Саудия Арабистони кўнгилочар бошқармаси бошлиғи Турки Ал аш-Шейх 15 раундлик жангларга қайтиш ғоясига ўз фикрини билдирди.
The Ring бренди ва журнали эгасининг фикрича, бунга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бу ҳолат боксчилар саломатлигига раҳна солади. Аввалроқ бу ғояни WBA ташкилоти раҳбари Хильберто Мендоса илгари сурган, америкалик жаҳон чемпиони Теофимо Лопес қўллаб-қувватлаган эди.
"Мен бу ғояни ҳеч қанақасига қўллаб-қувватламайман. Раундлар сонининг оширилиши боксчилар соғлиғига зарар келтиради. Фикримча, 12 раунд ҳам аслида кўп. Ўн беш раунд ҳақида эса гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бунга йўл қўйиб бўлмайди", — дея Ал аш-Шейхнинг сўзларини келтирди The Ring.

Ссылка :
Источник : allboxing
Комментарии