18 июл 18:18
Новости
Бокс/ММА
Турки аш Шайх боксда пуллик трансляцияларни бекор қилишини айтди
Турки аш Шайх боксдаги PPV (пуллик трансляция) моделини бекор қилишини эълон қилди.
"PPV модели боксга зарар етказди. Энди биз бу моделни қўлламаймиз. Ноябрдаги шоуимиздан бошлаб, барча трансляциялар DAZN обуначилари учун очиқ бўлади", — деди у.
22 ноябрь куни Ар-Риёдда "Чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтади. Асосий жангларда Давид Бенавидес — Энтони Ярд, Брайан Норман — Девин Хейни тўқнашуви режалаштирилган.
Ссылка :
Источник : The Ring
Комментарии