19 мар 01:34
Новости
Бокс/ММА

UFC 286. Крис Данкан UFC'даги дебют жангида тажрибали рақибини мағлуб этди
UFC 286 мусобақасининг прелим кардидан ўрин олган Крис Данкан — Омар Моралес қарама-қаршилиги якунланди.
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида аралаш жанг санъатларига асосланган UFC 286 мусобақаси давом этмоқда.
Ушбу мусобақанинг прелим кардидан ўрин олган учинчи жанг ҳам ўз ниҳоясига етди. Унда енгил вазн вакиллари — британиялик Крис Данкан Венесуэла вакили Омар Моралесга қарши октагонга кўтарилди. 3 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Крис Данкан ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.
Бу британиялик Крис Данканнинг UFC'даги дебют жанги бўлганини таъкидлаш лозим.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии