31 янв 09:18
Новости
Бокс/ММА
UFC 300 турнири кардини танқид қилишди
Бразилиялик UFC жангчиси Ренато Мойкано лиганинг юбилей, 300-мусобақаси кардини танқид остига олди.
"Тўғрисини айтсам, мухлис сифатида мен учун UFC 300 - унчалик ҳам қизиқ бўлмаган турнир. Сизга ростини айтаман, бу унчалик яхши турнир эмас. Мени қизиқтирган ягона жанг бу - Жастин Гэтжи ва Макс Холлоуэй тўқнашувидир. Шунингдек, Келвин Каттар - Алжемейн Стерлинг, Чарльз Оливейра - Арман Царукян жангларини ҳам қайд этиш мумкин", - деди Мойкано.
Маълумот учун, UFC 300 турнири 14 апрель куни Лас-Вегасдаги "T-Mobile Arena"да ўтказилади.
Ссылка :
Источник : MMA Junkie
Комментарии