16 ноя 08:50
Новости
Бокс/ММА
UFC cобиқ чемпиони Леон Эдвардс фаолиятидаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди
UFC 322 турнири асосий кардидаги яна бир жанг якунига етди.
Ярим ўрта вазн тоифасида Лиганинг собиқ чемпиони, айни дамда рейтингда тўртинчи ўринни эгаллаб турган англиялик Леон Эдвардс ҳамда Бразилия вакили, тўққизинчи поғонадаги Карлос Пратес ўртасида кечган 3 раундлик жанг иккинчи беш дақиқаликда тўхтатилди.
Пратес Эдвардсни техник нокаут билан доғда қолдирди.
Бу Леон учун кетма-кет учинчи мағлубиятга айланди. Карлос Пратес эса фаолиятидаги йигирма учинчи ғалабасини расмийлаштирди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии