07 сен 02:30
Новости
Бокс/ММА
UFC Paris: Бенуа Сен-Дени ўз уйидаги турнирда Руффидан устун келди
Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилаётган ММА бўйича UFC Fight Night турнирининг иккинчи асосий баҳси ниҳоясига етди.
Енгил вазн тоифасида ташкил этилган беллашувда франциялик Бенуа Сен-Дени бразилиялик Маурисио Руффи билан тўқнаш келди.
3 раундлик жанг иккинчи беш дақиқаликда ниҳояланди. Бенуа рақибини бўғиш усули орқали таслим этди.
Бу Сен-Денининг фаолиятидаги 15-ғалаба бўлди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии