02 июл 02:13
Новости
Бокс/ММА
UFC Vegas 76 турнирининг яна бир жанги якунига етди
Лас-Вегасдаги ММА мусобақасидан ўрин олган яна бир жанг якунланди.
Прелим карднинг иккинчи жангида аёллар ўртасидаги ўта енгил вазн тоифаси вакилалари - норвегиялик Ивана Петрович ҳамда Бразилия вакиласи Луана Каролина тўқнаш келди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан 29:28, 29:28, 29:28 ҳисобларида Луана Каролина зафар қучди.
Бу Петрович учун фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди. Каролина эса ўзининг тўққизинчи ғалабасини нишонлади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии