24 мар 05:31
Новости
Бокс/ММА
UFC Vegas 89. Ватандошининг қўлини тишлаб олгани учун Сильвага техник мағлубият ёзилди + ФОТО
Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтмоқда.
UFC Vegas 89 турнирининг прелим кардидан ўрин олган жангларнинг бири камдан-кам учрайдиган ҳолат сабабли муддатидан аввал тўхтатилди. Бразилиялик аралаш яккакураш усталари Андре Лима ҳамда Игор да Сильва ўртасидаги жангнинг иккинчи раундида Сильва ҳамюртимининг қўлини тишлаб олди. Бунинг натижасида у дисквалификация қилинди ва унга техник мағлубият ёзилди.
Оқшомнинг марказий жанги аёллар ўртасида минимал вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнас ҳамда Аманда Рибас ўртасида бўлиб ўтади.
UFC Vegas 89 асосий карди:
Аманда Рибас — Роуз Намаюнас;
Карл Уильямс — Жастин Тафа;
Эдмен Шахбазян — Эй Жей Добсон;
Пэйтон Тэлботт — Камерон Саайман;
Билли Куарантилло — Юссеф Залал;
Фернандо Падилья — Луис Пахуэло.



Ссылка :
Комментарии