29 июн 13:37
Новости
Теннис
“Уимблдон”. Стефанос Циципас иккинчи даврага йўл олди
Сайёрамизнинг бешинчи рақамли теннисчиси Стефанос Циципас “Уимбдон” мусобақасини муваффақиятли бошлади.
Грециялик теннисчи илк даврада Александр Ритшардга қарши кортга чиқди. 3 соат 31 дақиқа давом этган баҳсда Стефанос Циципас рақибини 7/6(1), 6/3, 5/7, 6/4 ҳисобларида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Маълумот учун, грециялик теннисчи 2018 йилдан бери илк бор “Уимблдон” мусобақасида ғалаба қозонди.
Ссылка :
Источник : gotennis.ru
Комментарии