03 дек 10:37
Новости
Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди
Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган "Пахтакор" жамоаси таркибида ўзгаришлар бошланди.
Умар Адҳамзода "шерлар" сафини тарк этди. Футболчи "Пахтакор" либосида икки мавсум тўп тепди. 2025 йилда у Суперлигада 21 та ўйинда ҳаракат қилди ва 2 та гол, 5 та ассист қайд этди. Трансфермаркт портали ўйинчининг қийматини 450 минг еврога баҳолаган.
Аввалроқ Умар Адҳамзодани "Нефтчи"га қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ссылка :
Комментарии