01 июл 05:50
Новости
Бокс/ММА
Усик ва Жошуа кўз уриштирди + ФОТО
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Александр Усик (19-0, 13 KO) ва Энтони Жошуа (24-2, 22 KO) ўртасида яна бир тадбир ўтказилди.
Супероғир вазн тоифасида реванш мақомидаги ушбу чемпионлик жанги 20 август куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Жанг олдидан дастлабки тадбирлар бевосита Жидда шаҳрида ўтказилган эди. Айни пайтда боксчилар Лондон шаҳрида ташкил этилаётган бир қатор тадбирларда юзма-юз келишяпти.
Хусусан, кеча Жошуа ва Усик иккинчи бор кўз уриштириш маросимида ҳозир бўлишди. Украина ва британиялик боксчилар бир дақиқа давомида нигоҳларини узишмади.
Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг 2021 йилнинг октябрь ойида Ноттингем (Буюк Британия) шаҳрида ўтказилган бўлиб, ўшанда Александр Усик Жошуани 117-112, 115-113, 116-112) ҳисобида мағлуб этиб, британияликдан WBA Super, IBF ва WBO камарларини тортиб олган эди.



Ссылка :
Источник : championat.com
Комментарии