24 ноя 13:12
Новости
Бокс/ММА
Усикнинг жамоадоши WBO камаридан воз кечиш сабабини айтди
Александр Усикнинг жамоаси директори Сергей Лапин WBO камаридан воз кечиш қарорига изоҳ берди.
"Александр ёш боксчиларга имкон бериш учун камарни қолдирди. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай бўларкин. Фабио Уордли Мозес Итуамага қарши - уларнинг ҳар иккиси учун ҳам ажойиб жанг. Ким ғолиб бўлишини кузатиш қизиқ бўлади", - деди Лапин.
Эслатиб ўтамиз, Усик бир неча кун олдин супероғир вазн тоифасининг WBO камарини вакант қолдирганди.
Ссылка :
Источник : ProBoxing Fans
Комментарии