21 дек 12:16
Новости
Бокс/ММА
Усикнинг промоутери Фьюрининг Жойс билан эҳтимолий жанг ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
Супероғир вазнда WВА, WВО, IBF ва IBO чемпиони Александр Усикнинг промоутери Александр Красюк мижозининг режаларига тўхталди.
"Фьюрининг сўзлари мени умуман қизиқтирмайди. Аммо Тайсоннинг фикрига мутлақо қўшиламан. Боксда деярли 18 йил умрим ўтди. Кўпинча катта масштабдаги жанглар ҳеч қачон содир бўлмайди. Ҳудди Тайсон Фьюрининг Владимир Кличко билан реванш жангида бўлгани каби.
Улар шартнома имзолашган, амалда эса ҳеч нарса бўлмади. Шунинг учун Фьюрининг фикрига қўшиламан. Бу жанг ташкил этилмаслиги мумкин", — деди Красюк.
Аввалроқ, Александр Усикнинг промоутери Красюк Тайсон Фьюрига қарши жанг учун сўнгги муддатни айтган эди.
Ссылка :
Источник : fightnews_info
Комментарии