18 июл 08:10
Новости
Бокс/ММА
Валуев Бивол ва Бетербиев ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев WBA чемпиони Дмитрий Бивол ва WBO, WBC, IBO камарлари соҳиби Артур Бетербиев ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Руслар рингда тўқнаш келишини ёқтирмайман. Уни устига гап мутлақ жаҳон чемпионлик ҳақида борса. Аммо, бу бокс ва у мамлакатга унчалик ҳам катта таъсир ўтказмайди .
Бундай вазиятда мен уларга профессионал спортчи сифатида ёши ўтгунга қадар етарлича маблағ тўплашини маслаҳат берган бўлардим. Ҳозирча бир-бирлари билан жанг қилмас экан, бошқаларни мағлуб қилишда давом этсин. Аммо, улар барибир тўқнаш келишади ва буларнинг ҳаммаси жанг олди тайёргарлик.
Қайси бири ғалаба қозониш эҳтимоли кўпроқ? Мен кимгадир устунлик беришни ёқтирмайман. Уларнинг имконияти 50/50 деб айтган бўлардим. Бу жангда аниқ фаворит йўқ. Улар бир-биридан жуда фарқ қилади", - дея Валуевнинг сўзларини келтиради РИА Новости Спорт.
Ссылка :
Источник : championat.com
Комментарии