10 ноя 11:25
Новости
Теннис
Вавринка Мецдаги турнирни муддатидан олдин якунлади
"Катта Дубулға" туркумидаги турнирларнинг 3 карра ғолиби Стэн Вавринка Мец турниридаги иштирокини тўхтатди.
Стэн ушбу турнирни иккинчи босқичдаёқ тарк этди. Париж "Мастерс" турнири вице-чемпиони Люк ван Ашга қарши кечган ўйинни охиригача етказа олмади. Биринчи сетда 6/4 ҳисобида ғалабага эришган Вавринка иккинчи сетни тай-брейкда ютқазди.
У тай-брейкда иккита матчболга эга бўлганди. Аммо улардан фойдалана олмади, камига оёғини қайириб олди. Натижада Стэн ўйинни давом эттира олмади ва рақибига техник ғалаба ёзилди.
Ссылка :
Источник : tennis365.com
Комментарии