09 ноя 16:47
Новости
VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Тўрт дзюдочимиз финалда, қолган уч нафари бронза учун курашади + ФОТО
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлигида ўтаётган VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари доирасидаги дзюдо мусобақасининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари якунланиб, кечки финал блокида медаллар учун татамига чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди.
Қувонарлиси, бугун баҳсларга киришган терма жамоамизнинг барча 7 нафар дзюдочиси кечки финал дастурида медаллар учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Икки ярим финал учрашувида ўзбекистонлик дзюдочилар дербисига гувоҳ бўлдик.
Айниқса, оғир вазнда Алишер Юсупов ва Музаффарбек Тўрабоев ўртасидаги баҳс кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Париж-2024 Олимпиадаси совриндорларининг 8 дақиқа давом этган беллашувида Тўрабоев юко баҳоси эвазига ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Уни олтин медаль учун баҳсда яна бир Париж Олимпиадаси совриндори, тожикистонлик тажрибали дзюдочи Тимур Раҳимов кутиб турибди. Юсупов эса бронза медали учун татамига чиқади.
Бронза медали учун:
-78 кг: Маржона Кўчимова – Гунел Ҳасанли (Озарбайжон)
+78 кг: Умида Ниғматова – Сивар Дауади (Тунис)
+100 кг: Алишер Юсупов – Эмирхан Жолдошказиев (Қирғиз Республикаси)
Финал:
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Судаба Ағаева (Озарбайжон)
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов – Исрапил Сагаипов (Баҳрайн)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Ҳилал Ўзтурк (Туркия)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Темур Раҳимов (Тожикистон)












Суратлар муаллифи - Анвар Илясов
Комментарии