08 дек 15:24
Новости
Бокс/ММА
Волкановски: "Топурия ҳали элит жангчи эканлигини исботлаши керак"
UFC чемпиони Александр Волкановски бўлажак рақиби Илия Топурия ҳақида гапирди.
"Топурияни шоширишмоқда деб ўйлайман. Бу унга паст баҳо бераётганимдан эмас. У худди айтишаётганидек яхши жангчи бўлиши мумкин. Лекин, у ҳали исботлашга улгурмади.
Сен юқори даражадаги кимдир билан жанг қилмагунингча, кучли бўла олмайсан. Илия барибир бундай жангларда қатнашади. Лекин мен ҳали ундан элит даражани кўрмадим.
Балки у февралда буни кўрсата олар", - деди Волкановски.
Ссылка :
Источник : MMA Fighting
Комментарии