03 дек 14:07
Новости
Бокс/ММА
WBC супероғир вазнда чемпионлик жанги ташкил этмоқчи, даъвогарлар ҳам маълум
WBC ташкилоти президенти Маурисио Сулейманнинг айтишича, ташкилот супероғир вазн тоифасида вақтинчалик камар учун жанг ташкил этади.
Маълум бўлишича, унда хитойлик Жан Жилей ва германиялик Агит Кабайел ўзаро жанг қилади.
"WBC вақтинчалик чемпионлик жанги масаласида сўров олди ва буни қаноатлантирди. Нима учун? Чунки биз узоқ йиллар мобайнида ҳар бир вазн тоифасида, жумладан супероғир вазн тоифасида ҳам энг яхши жангларни ташкил этиш учун бор имкониятни ишга солганмиз", - деди Сулейман.
Ссылка :
Источник : Sky Sport
Комментарии