23 фев 23:15
Новости
Шахматы
WR Chess Masters. Нодирбек Абдусатторов навбатдаги дурангни қайд этди
Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "WR Chess Masters" турнири ўтказилмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 7-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов тур доирасида польшалик Ян Кристоф Дудага қарши ўйин ўтказди ва дуранг қайд этди.
Ушбу дурангдан сўнг Абдусатторов ҳисобидаги очколар сони 3 тага етди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии