28 июл 16:52
Новости
Бокс/ММА
Хабиб нима учун Жон Жонс билан яқин муносабатда бўлмаганини тушунтирди
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов, нега афсонавий Жон Жонс билан ҳеч қачон яқин муносабатда бўлмаганини тушунтирди.
Сабаби – унинг дўсти Даниэл Кормье ва Жонс ўртасидаги низо бўлган.
"Биз дўст эмасмиз [Жон билан]. Агар у билан инсоний муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, менинг дўстим у билан доим тўқнаш келган, низо қилган. Мен Жон билан яқин бўла олмасдим ва ҳеч қачон бўлмаганман ҳам. Чунки мен доим Кормье томонида бўлганман", — деди Нурмагомедов.
Ссылка :
Источник : adam zubayraev
Комментарии