13 апр 20:10
Новости
Теннис
Хачанов "Мастерс" бош соврини учун курашни давом эттирмоқда
Монте-Карло мезбонлик қилаётган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Дунёнинг 12-ракеткаси Карен Хачанов 101 дақиқа давом этган иккинчи давра учрашувида ATP рейтингининг 74-поғонасида бораётган беларуслик Илья Ивашкони 7/6(2), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб янада йириклашди - 4:0.
Хачанов 3 та эйс, 3 та қўшхато ва 2 та брейк қайд этди. Энди Карен Рокбрюн-Кап-Мартенда ўтказилаётган турнирининг учинчи босқичида ҳамюрти Андрей Рублёвга қарши кортга чиқади.

Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии