03 ноя 17:31
Новости
Херб Дин: "Ҳамма кўзга зарба беришдан тўйган"
"Ҳамма аллақачон кўзга бармоқ суқулиш вазиятидан тўйган ва бу ҳолатда нимадир қилиш керак. Мажлис бўлиб ўтади ва унда биз бу масалани муҳокама қиламиз. Албатта, нимадир ўзгариш рўй беради.
Хафа бўлганлар етарлича, керакли ва муҳим одамлар етарлича. Баъзилар аллақачон бу муаммо тобора кучайиб бораётганини айтишган эди... Шу ҳафта бошида, ўйлашимча, брифинг 4 ноябрда бўлиб ўтади", деб айтган 55 ёшли Дин.
Эслатиб ўтамиз, оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун ўтказилган жангда франциялик Сирил Ган британиялик Том Аспиналлнинг кўзига бармоқлари суқиб олганди. Худди шундай ҳолат якшанба тонгида ўтказилган жангда хорватиялик Анте Делия доминиканлик рақиби Вальдо Кортес-Акостанинг кўзига шундай зарба берган эди.

Комментарии