11 дек 23:05
Новости
Бокс/ММА
Хўжаназар Нортожиев Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади
Дубай шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Мусобақада -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Хўжаназар Нортожиев ярим финалда тожикистонлик Ҳусравхон Раҳимовга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ давом этди ва унда Хўжаназар афсуски 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот учун, Нортожиев бунгача Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Арманистон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга етиб келганди.
Шу тариқа, боксчимиз мусобақани бронза медали билан якунлади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии