19 апр 11:05
Новости
Хоккей. Бугун Ўзбекистон - Малайзия учрашуви ўтказилади
Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизиони баҳслари ўз якунига етиб бормоқда.
Бугун гуруҳдаги сўнгги учрашувлар ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия билан тўқнаш келади. Учрашув соат 15:00да бошланади.
Кун давомида шунингдек Индонезия - Арманистон, Эрон - Қувайт ўйинлари ўтказилади.
Ортда қолган 4 та тур якунига кўра, вакилларимиз гуруҳда пешқадам бўлиб туришибди. Гуруҳда фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоа III дивизионга йўл олади.
5-тур олдидан гуруҳ жадвали қуйидаги кўринишда:

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии