07 окт 10:20
Новости
Холанд "Сити"да ҳафтасига рекорд даражада пул ишламоқда
Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"да ҳафтасида 865 минг фунт стерлинг пул ишламоқда.
Норвегиялик футболчининг маошига бонуслар ҳам қўшилади.
Шу тариқа, 22 ёшли Холанд бу орқали АПЛдаги энг кўп пул ишлаётган футболчига айланиб олди.
Кевин де Брюйне "Сити"да ҳафтасига 375 минг фунт ишлайди. Роналду эса МЮда 480 минг фунт маош олади.
Холанд мавсум бошидан буён ўтказилган 12 та ўйинда 19 та гол уришга эришди.
Ссылка :
Источник : Daily Mail
Комментарии