12 дек 09:16
Новости
Другие
ХОҚ Беларусь ҳудудида халқаро мусобақалар ўтказишга изн берди
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Беларусь ҳудудида халқаро мусобақаларни ўтказишга рухсат берди.
Бу ҳақда ташкилот сайтида чоп этилган расмий пресс-релизда маълум қилинди.
"Халқаро федерациялар Россияда халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш ёки қўллаб-қувватлашдан тийилишда давом этиши керак. Бу тавсия энди Беларусга тааллуқли эмас", - дейилади баёнотда.
Аввалроқ ХОҚ россиялик ва беларуслик ёш спортчилардан чекловларни олиб ташлаганди. Энди ўсмирлар қўшимча текширувларсиз миллий рамзлар билан халқаро стартларда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Ссылка :
Источник : championat.com
Комментарии