22 апр 13:19
Новости
Теннис
Ян-Леннард Штруфф ўз ватанида фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди
Германиянинг Мюнхен шаҳрида теннис бўйича нуфузли BMW Open турнири якунланди.
Мусобақа бош соврини Германияда қолди. Финалгача дунёнинг 28-ракеткаси бўлиб келган германиялик Ян-Леннард Штруфф рейтингда ўзидан 13 поғона юқорида турган америкалик Тэйлор Фритцни мағлубиятга учратди - 7/5, 6/3. Бу билан Штруфф теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳам ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1.
Роппа-роса 80 дақиқа давом этган баҳсда Штруфф 2, Фритц 8 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар табиийки, ғолиб теннисчида кўпроқ бўлди - 5 га 2. Бу 25 апрель куни 34 ёшни қаршилайдиган Штруфф учун фаолиятидаги биринчи титул бўлди.
Ўз мамлакатидаги муваффақиятли иштирок Ян-Леннардга 250 рейтинг очкоси ҳамда 88,125 евро мукофот пули келтирди. Фритц эса 150 очко ва 51,400 евро маблағ ишлаб олди.

Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии