06 янв 16:59
Новости
Шахматы
Ян Непомнящий 2024 йилда ФИДЕга шаффофлик ва яхшироқ ҳомийларни тилади
Россиялик гроссмейстер Ян Непомнящий Twitter саҳифасига янги пост жойлади.
Унда шахматчи ФИДЕни танқид остига олди:
"2024 йил ФИДЕга етишмайдиган ҳамма нарсани келтирсин: шаффофлик, ҳалоллик, аниқ қоидалар, ягона стандартлар, тажрибали ҳакамлар, эҳтиёткор ташкилотчилар ва таниқли ҳомийлар! Янги йилингиз билан, ФИДЕ!", - деб ёзди Ян.
Аввалроқ, шахматчи Самарқанддаги ЖЧ пайтида ФИДЕни Магнус Карлсенга алоҳида шароит яратиб берганликда айблаган эди.
Ссылка :
Источник : twitter.com/lachesisq
Комментарии