14 окт 11:36
Новости
Гимнастика
Яхши янгилик: 49 ёшли Оксана Чусовитина фаолиятини қайта тиклади! У Россиядаги халқаро мусобақа ғолибига айланди
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилган "Бутунроссия" турнирида ғолиб чиқди.
Саккиз карра Олимпиада иштирокчиси бўлмиш ҳамюртимиз мусобақанинг таяниб сакраш дастури бўйича энг яхши натижани қайд этди.
Оксана "Подгорний гимнастика маркази"да ўтказилган мусобақада ҳам саралаш, ҳам финал босқичида тенгсиз бўлди. Биринчи ҳолатда у 13,6 балл, иккинчисида 13,266 балл тўплади. Тақдирлаш маросимида юртдошимиз маҳаллий ёш спортчи — Маргарита Иванова билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасини баҳам кўрди.
Маргарита якуний натижаларга кўра иккинчи ўринни эгаллаганди, бироқ у россиялик спортчилар орасида энг юқори натижани кўрсатди (12,616) ва олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, май ойида жароҳат олиб, Париж Олимпиадасини ўтказиб юборган 49 ёшли Чусовитина фаолиятини қайта тиклади.





Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии