23 ноя 14:48
Новости
Гандбол
Ёш гандболчиларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Таиландда ганбол бўйича IHF Trophy кубогининг Осиё минтақасидаги баҳслари якунланди.
Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон U-17 қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Финал баҳсида қизларимиз ҳиндистонлик тенгқурларини 48:47 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба жамоамизга келаси йил ташкил этиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этди.




Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии