28 ноя 10:10
Новости
Шахматы
Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида совринли ўринларни эгаллашди
Италиянинг Монтесилвано шаҳрида шахмат бошқотирмаларини ечиш бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу дунё биринчилигида иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 2 та медални қўлга киритишди.
Моҳинур Ҳикматҳонова 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Худди шу ёш тоифасида ўғил болалар ўртасида Обиджонов Орият ҳам бронза медалига сазовор бўлди.




Ссылка :
Источник : Uz Chess
Комментарии