28 апр 15:19
Новости
Фехтование
Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиего саралашдан муваффақиятли ўтди
Шу кунларда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при мусобақасига мезбонлик қилмоқда.
Унда терма жамоамиз аъзоларидан Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиего дастлабки саралашдан муваффақиятли ўтишди. Ҳамюртларимиз эртага 1/64 финал босқичидан баҳсларга киришишади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Гран-при Париж-2024 Олимпиадаси учун дастлабки рейтинг очколарини тақдим қилаётган турнир ҳисобланади. Афсуски, терма жамоамизнинг қолган иштирокчилари мусобақани эрта тарк этишди.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии