UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-приси 1/4 финалида мексикалик боксчига қарши тўлиқ жанг ўтказди 0 19:10Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан ПРЕВЬЮ 0 18:49NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари АҚШ, Япония ва Мўғулистондаги мусобақаларда иштирок этади 0 18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв спорт тандеми сифатидаги фаолиятини якунлаши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0

03 авг 01:31
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Енгил атлетика, Париж-2024

Алишер Юсуповнинг Олимпиада медали, Баҳодирнинг ғалабаси ва бошқа натижалар (7-кун)

Теглар :  ОНЛАЙНПариж-2024
2 август куни Париж Олимпиадасининг 7-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Бугун кун давомида спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:  

Енгил атлетика. Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, квалификация Б гуруҳи) - саралашда 1,95 метр баландликни забт этди ва кучли 12 атлет орасига кириб, финалга йўл олди.

Дзюдо. Алишер Юсупов (+100 кг, нимчорак финал) - бронза медалини қўлга киритди

Камондан отиш, микст. Ўзбекистон - АҚШ (нимчорак финал) - 0:6 мағлубият

Бокс. Ситора Турдибекова - Лин Ю Тинг (Хитой Тайпейи) (57 кг, нимчорак финал) - 0:5 мағлубият

Бокс. Баҳодир Жалолов - Теремоана (Австралия) (+92 кг, чорак финал) - 5:0 - ғалаба

Енгил атлетика. Шарифа Давронова (Уч ҳатлаб сакраш, квалификация Б гуруҳи) - саралашда иштирок этди ва финалга чиқа олмади

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибоссинов (Қозоғистон) (51 кг, чорак финал) - 3:2 ғалаба

Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев - Арлен Лопес (Куба) (80 кг, чорак финал). - 2:3 мағлубият



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



1:15. -80 кг вазнли боксчимиз Тўрабек Хабибуллаев чорак финалда кубалик тажрибали боксчи, икки карра Олимпиада чемпиони Арлен Лопесга қарши жанг қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


00:41. Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди! Қийин жанг ва ярим финал!


21:58. Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида квалификация босқичидаги чиқишини якунлади. Унинг учта уринишдаги энг яхши натижаси 13.74 метр бўлди. Афсуски, бу натижа Шарифага финал йўлланмаси учун камлик қилди.


21:43. Уч ҳатлаб сакраш дастуридаги енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова квалификация босқичида иштирок этмоқда. Ҳамюртимиз илк уринишда 13.74 натижа қайд этган бўлса, иккинчи уринишдан фойдалана олмади.


21:21. Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоанага қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!


20:44. Дзюдо. Алишер Юсупов бронза учун баҳсда япониялик Саито Тацуруга қарши татамига чиқди ва рақибини оғритиш усулида мағлуб этди! БРОНЗА! Ўзбекистонда яна медаль!


20:00. Бироздан сўнг дзюдочимиз Алишер Юсупов бронза медали учун япониялик рақибга қарши татамига чиқади. 


18:45. Ситора Турдибекова афсуски Хитой Тайпейи вакилига қарши жанг қилиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Боксчимиз охиригача жанг қилди. Лекин афсуски баъзи жиҳатлар ғалабага ҳалал берди.


18:20. Бироздан сўнг боксчиларимиз бошлашади. Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи вакиласига қарши баҳс олиб боради. 


16:00. Алишер Юсупов тўғридан-тўғри бронза медали учун баҳс юритадиган бўлди. Унинг ўтиш жангидаги рақиби, грузиялик спортчи мағлуб бўлгач, рақибига нисбатан спортга хос бўлмаган ҳаракатлар қилди ва дисквалификация қилинди. Шу сабабли у энди ўтиш жангида қатнашмайди. Алишер Юсупов тўғридан-тўғри бронза учун курашади. У Жанубий Корея ёки Япония вакилларидан бирига (мағлуб бўлганига) қарши татамига чиқади.  


15:32. Алишер Юсупов Golden Score'да учинчи шидо эвазига тожикистонлик рақибига ютқазди. Энди у кечки дастурда ўтиш жангида қатнашади. Агар ютса унда бронза учун кураш имкони бўлади.


14:55. Сафина Садуллаева финалга йўл олди! Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртимиз 1,95 натижа қайд этиб, кучли 12 нафар спортчи ичидан ўрин олди. Бу орқали Сафина мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди. Энди у 4 август кунги финалда медаллар учун курашади. 


14:40. Камондан отиш. Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова 3-рақам остида сараланган АҚШ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:6 ҳисобида ютқазди. 


14:32. Алишер Юсупов нимчорак финалда словакиялик Мариус Физелга қарши баҳс олиб борди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.


14:18. Енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева бу сафар 1.92 метр масофага баландликка сакрашни илк уринишдаёқ муваффақиятли якунлади. 


13:47. Сафина Садуллаева иккинчи уринишда 1.88 метр баландликка муваффақиятли сакради.


13:36. Бу пайтга келиб, Алишер Юсуповнинг илк рақиби маълум бўлди. Дзюдочимиз нимчорак финал босқичида словакиялик Мариус Физелга қарши татамига чиқади. Физель бироз олдин Фижи вакили Жерард Такаявани иппон баҳоси ила мағлуб этди. Юсуповнинг чиқиши тахминан 14:40 да бошланиши кутилмоқда.


13:28. Баландликка сакрашдаги ҳамюртимиз Сафина Садуллаева илк чиқишида 1.83 метрни бўйсундирди ва дастлабки уринишдан муваффақиятли фойдаланди.


13:15. Сафина Садуллаева иштирокидаги баландликка сакраш дастурининг квалификация баҳслари бошланмоқда. 


13:11. Камончиларимизнинг иштирокига оз вақт қолмоқда. Яна учта беллашувдан сўнг Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги АҚШ термасига қарши баҳс олиб боради.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг