UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33IBA Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Боксчиларимиз ўзларининг илк рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0 19:10"Москвич" "Роллс-Ройс"га рақобат қила олмайди. Усик — Жошуа – Пол жанги ҳақида гапирди 0 18:49Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди 0 18:25"Пётр фақат битта ҳолатда ютади". О’Мэлли Двалишвили — Ян реванши ҳақида гапирди 0 18:02"Бундай жангларни томоша қилиш қизиқ эмас". Дю Плесси — Чимаев ва Махачев иштирокидаги жанглар ҳақида гапирди 0 17:40"Бу бокс учун ёмон сценарий бўлади". Собиқ чемпион Жошуанинг Пол билан жанги ҳақида гапирди 0 17:15Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди" 0 16:38Чарльз Оливейра ўчириб юборилган пост ҳақида: "Холлоуэй билан жанг бўлади, лекин..." 0 16:14FIDE рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик шахматчиларнинг ўрни қандай? 0 15:37"У ҳозир мутлақо бошқа даражада". UFC собиқ чемпиони Ян — Двалишвили реванши учун тахмин айтди 0 15:15Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда 0 14:39"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда 0 14:17Богдан Гусков, Двалишвили ва бошқалар UFC 323 медиа тадбирларида иштирокни бошлади (ФОТО) 0 13:46Ёш фигурали учувчи қизимиз Босфор кубогида иштирок этди 0 13:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда 0

03 авг 01:31
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Енгил атлетика, Париж-2024

Алишер Юсуповнинг Олимпиада медали, Баҳодирнинг ғалабаси ва бошқа натижалар (7-кун)

Теглар :  ОНЛАЙНПариж-2024
2 август куни Париж Олимпиадасининг 7-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Бугун кун давомида спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:  

Енгил атлетика. Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, квалификация Б гуруҳи) - саралашда 1,95 метр баландликни забт этди ва кучли 12 атлет орасига кириб, финалга йўл олди.

Дзюдо. Алишер Юсупов (+100 кг, нимчорак финал) - бронза медалини қўлга киритди

Камондан отиш, микст. Ўзбекистон - АҚШ (нимчорак финал) - 0:6 мағлубият

Бокс. Ситора Турдибекова - Лин Ю Тинг (Хитой Тайпейи) (57 кг, нимчорак финал) - 0:5 мағлубият

Бокс. Баҳодир Жалолов - Теремоана (Австралия) (+92 кг, чорак финал) - 5:0 - ғалаба

Енгил атлетика. Шарифа Давронова (Уч ҳатлаб сакраш, квалификация Б гуруҳи) - саралашда иштирок этди ва финалга чиқа олмади

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибоссинов (Қозоғистон) (51 кг, чорак финал) - 3:2 ғалаба

Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев - Арлен Лопес (Куба) (80 кг, чорак финал). - 2:3 мағлубият



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



1:15. -80 кг вазнли боксчимиз Тўрабек Хабибуллаев чорак финалда кубалик тажрибали боксчи, икки карра Олимпиада чемпиони Арлен Лопесга қарши жанг қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


00:41. Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди! Қийин жанг ва ярим финал!


21:58. Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида квалификация босқичидаги чиқишини якунлади. Унинг учта уринишдаги энг яхши натижаси 13.74 метр бўлди. Афсуски, бу натижа Шарифага финал йўлланмаси учун камлик қилди.


21:43. Уч ҳатлаб сакраш дастуридаги енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова квалификация босқичида иштирок этмоқда. Ҳамюртимиз илк уринишда 13.74 натижа қайд этган бўлса, иккинчи уринишдан фойдалана олмади.


21:21. Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоанага қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!


20:44. Дзюдо. Алишер Юсупов бронза учун баҳсда япониялик Саито Тацуруга қарши татамига чиқди ва рақибини оғритиш усулида мағлуб этди! БРОНЗА! Ўзбекистонда яна медаль!


20:00. Бироздан сўнг дзюдочимиз Алишер Юсупов бронза медали учун япониялик рақибга қарши татамига чиқади. 


18:45. Ситора Турдибекова афсуски Хитой Тайпейи вакилига қарши жанг қилиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Боксчимиз охиригача жанг қилди. Лекин афсуски баъзи жиҳатлар ғалабага ҳалал берди.


18:20. Бироздан сўнг боксчиларимиз бошлашади. Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи вакиласига қарши баҳс олиб боради. 


16:00. Алишер Юсупов тўғридан-тўғри бронза медали учун баҳс юритадиган бўлди. Унинг ўтиш жангидаги рақиби, грузиялик спортчи мағлуб бўлгач, рақибига нисбатан спортга хос бўлмаган ҳаракатлар қилди ва дисквалификация қилинди. Шу сабабли у энди ўтиш жангида қатнашмайди. Алишер Юсупов тўғридан-тўғри бронза учун курашади. У Жанубий Корея ёки Япония вакилларидан бирига (мағлуб бўлганига) қарши татамига чиқади.  


15:32. Алишер Юсупов Golden Score'да учинчи шидо эвазига тожикистонлик рақибига ютқазди. Энди у кечки дастурда ўтиш жангида қатнашади. Агар ютса унда бронза учун кураш имкони бўлади.


14:55. Сафина Садуллаева финалга йўл олди! Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртимиз 1,95 натижа қайд этиб, кучли 12 нафар спортчи ичидан ўрин олди. Бу орқали Сафина мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди. Энди у 4 август кунги финалда медаллар учун курашади. 


14:40. Камондан отиш. Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова 3-рақам остида сараланган АҚШ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:6 ҳисобида ютқазди. 


14:32. Алишер Юсупов нимчорак финалда словакиялик Мариус Физелга қарши баҳс олиб борди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.


14:18. Енгил атлетикачимиз Сафина Садуллаева бу сафар 1.92 метр масофага баландликка сакрашни илк уринишдаёқ муваффақиятли якунлади. 


13:47. Сафина Садуллаева иккинчи уринишда 1.88 метр баландликка муваффақиятли сакради.


13:36. Бу пайтга келиб, Алишер Юсуповнинг илк рақиби маълум бўлди. Дзюдочимиз нимчорак финал босқичида словакиялик Мариус Физелга қарши татамига чиқади. Физель бироз олдин Фижи вакили Жерард Такаявани иппон баҳоси ила мағлуб этди. Юсуповнинг чиқиши тахминан 14:40 да бошланиши кутилмоқда.


13:28. Баландликка сакрашдаги ҳамюртимиз Сафина Садуллаева илк чиқишида 1.83 метрни бўйсундирди ва дастлабки уринишдан муваффақиятли фойдаланди.


13:15. Сафина Садуллаева иштирокидаги баландликка сакраш дастурининг квалификация баҳслари бошланмоқда. 


13:11. Камончиларимизнинг иштирокига оз вақт қолмоқда. Яна учта беллашувдан сўнг Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги АҚШ термасига қарши баҳс олиб боради.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг