UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Илия Топурия: "Оливейра Царукянни бир неча маротаба финиш қилиши мумкин эди" 0 11:56Kocaeli European Judo Hopes. Ёш дзюдочиларимиз Туркиядаги турнирни 7 та медаль билан якунлашди 0 11:35"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди 0 11:14Рамазон Темировнинг Асу Алмабаев билан жанги бекор қилинишига допинг сабаб бўлди 0 10:53Оғир атлетика: Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида 20 та медаль қўлга киритилди 0 10:32Макс Холлоуэй UFC'да яна нечта жанги қолганини айтди 0 10:11Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди 0 09:50Боксчи қизларимиз Чин юртига жўнаб кетишди 0 09:29Илия Топурия UFC’даги асосий мақсадини очиқлади 0 09:08Спорт вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди 0 08:47"Челси" клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида! 0 08:26Уимблдон. Карлос Алькарас 1/2 финалда! 0 08:05"UFC'да доғистонлик курашчиларни ёмон кўришади" - мураббий 0 19:41Мераб Двалишвили: "Пётр Ян — Умардан кучлироқ" 0 19:20Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди 0

28 июн 08:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 317 турнирининг расмий тарози маросими ўтказилди, битта жанг бекор қилинди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги рақамланган UFC турнири ўтказилади.

UFC 317 турнири жангчилари расмий тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Оқшомнинг асосий жанги енгил вазнда Ислам Махачев вакант қолдирган UFC чемпионлик камари учун кечади. Унда ушбу камарнинг собиқ соҳибларидан бири бразилиялик Чарльз Оливейра ярименгил вазн собиқ чемпиони Илия Топурияга қарши октагонга чиқади. 

Ҳар икки жангчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарди. Илия Топурия 70.3 кг, Чарльз Оливейра эса 70.1 кг вазн қайд этди. Турнирнинг co main-event жанги ўта енгил вазн камари учун Александр Пантожа ҳамда Кай Кара-Франс ўртасида кечади. Улар ҳам вазн меъёрини бажаришди. 

Жексон МакВей ва Крис Эверт ўртасида ўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган жанг бекор қилинди. Тарози маросими олдидан Эвертда вазн ташлаш ҳолатида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар юзага келган. 

UFC 317 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Илия Топурия (70.3 кг) – Чарльз Оливейра (70.1 кг) 

Александре Пантожа (56.7 кг) – Кай Кара-Франс (56.7 кг) 

Брэндон Ройвал (56.9 кг) – Жошуа Ван (56.9 кг)

Бенил Дариуш (70.8 кг) – Ренато Мойкано (70.8 кг)

Фелипе Лима (61.5 кг) – Пэйтон Талботт (61.7 кг)


Прелим кард жанглари

Жек Херманссон (84.2 кг) – Грегори Родригес (84.4 кг)

Хайдер Амил (66 кг) – Хосе Дельгадо (66 кг)

Вивиан Арауджо (56.9 кг) – Трейси Кортез (57.2 кг)

Вячеслав Боршёв (70.3 кг) – Терренс МакКинни (70.8 кг)


Эрта прелим кард жанглари

Нико Прайс (77.3 кг) – Жейкоб Смит (77.3 кг)

Жоната Диниз (116.8 кг) – Элвин Хайнс (117.7 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг