UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0 14:02"Чунки у мунтазам шуғулланди". Царукян Макгрегор - Холлоуэй жангига тахмин билдирди 0 13:26"UFC доғистонликлар билан бошқа шартнома имзоламаяпти деб эшитдим" - собиқ чемпион 0 12:41Here WE Go. "Реал" навбатдаги трансферни ҳал қилди 0 12:16WBC Усикнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини маълум қилди 0 10:59Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жиддий автофалокатга учради 0 10:07Отабек Холматовнинг WBC рейтингидаги ўрни янгиланди 0

01 окт 14:44
Янгиликлар

Теннис

Истомин Чендуда бир ҳафтада 183 435 доллар ишлаб топди

Хабар берганимиздек, бундан бир неча дақиқа аввал Хитойнинг Чэнду шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 1 028 885 АҚШ долларидан иборат турнир якунланди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин 23 дақиқа давом этган финал учрашувида кипрлик Маркос Багдатисни мағлуб этди. Аниқроғи, Маркос жароҳати сабаб бешинчи геймдан сўнг баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Ушбу бир ҳафталик муваффақиятли иштирок ҳамюртимизга 183 минг 435 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ҳамда қимматли 250 рейтинг очкосини тақдим этди. Бу Дениснинг фаолиятидаги иккинчи ATP титули бўлди.


Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин финалгача япониялик Юичи Сугитани 6:2, 6:7, 6:0, германиялик Ян-Леннард Штруффни 6:3, 7:6(7:3), россиялик Карен Хачановни 6:3, 6:2, америкалик Жаред Дональдсонни эса 2:6, 7:5, 7:6(7:5) ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Таққослаш учун, Истомин айни пайтда дунё рейтингида 78, Маркос Багдатис 113, Хачанов 32, Штруфф 47, Дональдсон 58, Сугита 43-ўринни эгаллаб турибди. Багдатисни инобатга олмаганда барча рақиблар рейтингда Денисдан сезиларли даражада юқори ўринларни банд этишган. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
02 окт 09:18:55
Shahzod Xojayli
O'lg'a Denis
   
01 окт 22:56:38
Husniddin Mirzaliyev
Otangga rahmat Istomin! Sen borsan men uchun tennis bor!!!
   
01 окт 21:18:56
Ali
Sanab őtilgan tenischilar orasida Bagdatis yaqqol kuchli őyinchi manaman degan tenischilarni vaqtida yer tishlatgan kim bilsa
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг