UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0 14:54Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик" 0 14:33Абдумалик Ёрбўтаев Octagon 82 турнирида жанг қилади 0 14:12Диёра Келдиёрова: "Қишда югуришим учун бутун кроссовкам бўлмас эди..." 0 13:51Тим Цзюнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 13:30Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди 0 13:09Хабиб Ислам Махачевнинг UFC'даги кейинги жанги қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 12:48Арман Царукян Ислам Махачевнинг ёнини олди 0 12:27Богдан Гусков UFC'даги кейинги жанги олдидан аллақачон Лас-Вегасга етиб бориб, машғулотларни бошлаб юборди (ВИДЕО) 0 12:10Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 12:06Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 11:45Ислом бирдамлиги ўйинлари. Бугун 6 та спорт туридаги беллашувларда қатнашамиз (Тўлиқ рўйхат) 0

31 июл 00:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Футбол, Париж-2024

Уч нафар боксчимизда ғалаба, Пракатен ярим финалда ва бошқа натижалар (4-кун)

Теглар :  Париж-2024
30 июль куни Париж Олимпиадасининг тўртинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қайд этишди: 


Академик эшкак эшиш. Анна Пракатен чорак финалда стартга чиқди ва маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, ярим финалга йўл олди. 

Дзюдо (-81 кг). Шарофиддин Болтабоев - бронза учун ўтиш жангигача етиб борди ва якунда тожикистонлик рақибга имкониятни бой берди. 

Бокс (-57 кг). Ситора Турдибекова Конго вакиласи Марселат Сакобини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Футбол. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси 1:1

Бокс. (-54 кг). Нигина Ўктамова - Чолми Панг (КХДР) (1/8 финал) - 0:5 ҳисобида ютқазди

Бокс. (-51 кг). Ҳасанбой Дўсматов - Хуанма Лопес де Хесус (Пуэрто-Рико) (1/8 финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Бокс. (-80 кг). Тўрабек Хабибуллаев - Эумир Марсиаль (Филиппин) (1/8 финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



00:22. -80 кг вазнли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев филиппинлик Эумир Марсьялга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди! Яна бир чорак финал!


23:30. Ҳасанбой Дўсматов Пуэрто-Рико вакили Хуанма Лопес де Хесусни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди!


23:00. Боксда кечки дастур баҳслари бошланди. Бироздан сўнг Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. 


20:12. -54 кг вазнли боксчимиз Нигина Ўктамова 1/8 финалда КХДР вакиласи Чолми Пангга қарши жанг қилди ва афсуски 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Нигинанинг бугунги рақибаси Жаҳон чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолибаси ҳисобланарди...


19:23. Футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Алишер Одилов Доминикан Республикаси дарвозасини ишғол қилди - 1:1.


19:16. Шарофиддин Болтабоев сониялар ичида тожикистонлик рақибига имкониятни бой берди. Спортчимиз медалсиз қолди...


19:12. Бу орада футболчиларимиз пенальтидан гол ўтказиб юборишди. 51-дақиқага келиб Доминикан Республикасига 0:1 ҳисобида ютқазяпмиз. 


19:10. Шарофиддин Болтабоевнинг бронза учун ўтиш жанги бошланишига оз қолмоқда.


17:10. Энди Шарофиддин бронза медали учун ўтиш босқичида тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга қарши татамига чиқади. Мазкур беллашув 19:00 дан сўнг бошланади. Болтабоев ушбу баҳсда ғалаба қозонса, ярим финалда мағлуб бўлган спортчилардан бирига қарши курашади.  


17:06. Шарофиддин Болтабоев чорак финалда кореялик рақибга ютқазди. Энди у бронза учун ўтиш жангида курашади. 


16:45. Футбол терма жамоамизнинг Доминикан Республикасига қарши таркиби аниқ бўлди.


16:32. -57 кг вазнли боксчи қизимиз Ситора Турдибекова илк жангини Конго вакиласига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди! Шу тариқа, у 1/8 финал йўлланмасига эга чиқди!


16:18. Шарофиддин Болтабоев франциялик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди! Навбатдаги рақиб - Жанубий Корея вакили!


15:07. Шарофиддин Болтабоев чорак финал йўлланмаси учун мезбонлар вакили Жало Алфа Омарга қарши татамига чиқадиган бўлди. 


14:30. Дзюдо баҳслари давом этмоқда. -81 кг вазнли ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев иштирокини иккинчи босқичдан бошлаши лозим эди. Лекин унинг ироқлик рақиби Сажжад Сеҳиннинг мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлган. Шу сабабли Болтабоев бирйўла учинчи даврадан иштирокини бошлайди. У тахминан 16:00дан сўнг Озарбайжон ёки Франция вакилига қарши баҳс олиб боради.


13:08. Академик эшкак эшувчимиз Анна Пракатен чорак финалда ўз гуруҳида иккинчи натижани (7:35.91) кўрсатди ва ярим финалга йўл олди. Ярим финал 1 август куни ўтказилади. 


12:45. Академик эшкак эшиш баҳслари бошланди. Бироздан сўнг Анна Пракатен ҳам стартга чиқади.  




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг