UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

07 авг 00:55
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Париж-2024

Яна бир боксчимиз финалда, юнон-рум курашида медаль учун имкониятимиз бор (11-кун)

Теглар :  Париж-2024
6 август куни Париж Олимпиадасининг 12-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки қуйидагича бўлди: 

Юнон-рум кураши. Арам Варданян (-77 кг) - нимчорак финалда ғалаба қозонди, чорак финалда япониялик рақибга ютқазди. Бироқ рақибнинг финалга чиққани сабаб, спортчимизда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди.  


Аёллар кураши.  Актенге Кеунимжаева (50 кг) - илк жангида украиналик рақибасига мағлуб бўлди.


Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов (97 кг) - нимчорак финалда гондураслик рақибдан устун келди, лекин чорак финалда арманистонлик рақибга ютқазди. Арманистонлик спортчининг финалга чиққани сабаб спортчимизда медаль учун курашиш имконияти бор.


Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Омари Жонес (АҚШ) (71 кг, ярим финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



00:45. Асадхўжа Мўйдинхўжаев ФИНАЛДА!!! Боксчимиз ярим финалда америкалик Омари Жонсга қарши рингга кўтарилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди! АЖОЙИБ!


22:45. Бироздан сўнг, аниқроғи 00:30 дан бошлаб -71 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал йўлланмаси учун АҚШ вакили Омари Жонсга қарши баҳс олиб боради. 


22:00. Арам Варданян ва Рустам Ассакалов бронза медали учун курашадиган бўлди. Уларни мағлуб этган спортчилар финалга чиқишди. Эртага соат 14:00дан бошлаб ўтиш баҳслари старт олади. 


16:00. Энди соат 21:15 дан сўнг юнон-рум курашида ярим финаллар ўтказилади. Спортчиларимиз мағлуб бўлган курашчилар финалга чиқишса, вакилларимизда бронза учун имконият пайдо бўлади.


15:49. Рустам Ассакалов арманистонлик рақибига 5:9 ҳисобида ютқазди.


15:34. Арам Варданян чорак финалда япониялик рақибга 2:12 ҳисобида ютқазди. Эххх...


14:50. (-77 кг) Арам Варданян энди япониялик Нао Кусака билан, (-97 кг) Рустам Ассакалов эса арманистонлик Артур Алексанянга қарши курашади. Спортчиларимиз иштирокидаги чорак финаллар тахминан 15:20 дан сўнг бошланади. 


14:44. Актенге Кеунимжаева украиналик рақибасига ютқазди. Афсус. 


14:34. Рустам Ассакалов гондураслик рақибини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!


14:26. Арам Варданян сониялар ичида мисрлик рақибини 9:0 ҳисобида мағлуб этди! Ажойиб ғалаба!


14:00. Спорт курашлари баҳслари бошланди. Бироздан сўнг ҳамюртларимиз ўз иштирокларини бошлашади. Уч нафар спортчимиз ўз иштирокини деярли бир вақтда, тахминан 14:30дан сўнг бошлайди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг