18 апр 15:02
Янгиликлар
Бокс/ММА

Бибосинов - Дўсматов жанги тўлиқ давом этди
Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Константин Коротков" халқаро хотира турнири давом этмоқда.
Бугун мусобақада 1/2 финал жанглари ўтказилди. 54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фарёзбек Дўсматов Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, қозоғистонлик 27 ёшли Сакен Бибосиновга қарши финал чиптаси учун баҳс олиб борди. Тўлиқ уч раунд давом этган жангда тажриба ўз сўзини айтди. Бибосинов 5:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 1/4 финалда Ҳасанбой Дўсматов укаси Фарёзбекка қарши жанг ўтказиши керак эди. Кутилганидек, ака укага ўзини кўрсатиши учун имконият тақдим этди. Кичик Дўсматов мусобақада битта жанг ўтказиб мағлуб бўлганига қарамай, ватанга бронза медали билан қайтадиган бўлди.
Ҳавола :
Фикрлар